Маршал Дўстумнинг ўғли «Толибон» ҳаракатига қаршилик кўрсатаётган Панжшер вилоятига келди
Маршал Абдул Рашид Дўстумнинг ўғли бошчилигидаги отряд 19 август куни Афғонистоннинг Панжшер вилоятига етиб келди.

Бу ҳақда «Herat Times» нашрига таяниб, «Sputnik Тожикистон» хабар берди.
Маълум қилинишича, у ўзи билан ўнлаб одамлар, шунингдек, ҳарбий техника олиб келган. Ёрмуҳаммад Дўстум қўмондонлиги остидаги қўшинларнинг аниқ сони очиқланмаган.
Маълумот ўрнида, Панжшер Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати назорати остида бўлмаган ягона вилояти бўлиб, бу ерда Афғонистон вице-президенти, давлат раҳбари вазифаларини ўз зиммасига олган Амрулла Солиҳ ва Афғонистон миллий қаҳрамони Аҳмад Масъуд бор. Ҳокимият Кобулда «Толбон» ҳаракати қўлига ўтгач, Абдул Рашид Дўстум қўмондонлигидаги ҳарбийлар ҳам вилоятга етиб келган.
Айни пайтда Панжшерда тўпланган раҳбарлар Афғонистон халқини бирлашишга ва толиблар зулмига қарши курашишга чақирмоқда.







