Ҳаити озиқ-овқат танқислигидан қутула олмаяпти
Ҳаити озиқ-овқат танқислигидан қутула олмаяпти.


Ҳаити вайронкор зилзила оқибатларидан қутула олмаяпти. Оч, уйсиз ва умидсиз одамлар аэрапорт олдида тўпланиб, қўшни давлатлардан юборилаётган гуманитар ёрдам учун навбат талашмоқда. Бу ҳақда “Euronews» хабар қилди.
Айримлар озиқ-овқат ва бошқа зарур юкларни олиб келадиган ёрдам машиналарига ҳужум қилиб сумкаларни йиртиб ташлади. Ле - Клюд шаҳрида одамлар полиция бўлими олдида турган юк машинасини талон -тарож қилмоқчи бўлди.
Одамларнинг сўзларига кўра, озиқ-овқат ортилган юк машинаси келганда полиция уни тарқатмасдан ичкарига олиб кетади.
Насиба Тўхтаева







