Лос-Анжелес қабристонидаги қабрлардан бири 2 миллион долларга сотувга қўйилди
Қабрни сотиб олган одам Мерлин Монро ва Хью Хефнер билан "қўшни" бўлиши мумкин.


“The New York Post” газетасининг ёзишича, Pierce Brothers Westwood Village Memorial Park қабристонидаги қабрлардан бирини ана шундай катта тўлов эвазига сотиб олиш мумкин. Бу жой бўлажак "қўшнилар" туфайли шундай катта нархда баҳоланди.
Қабрни сотиб олган одам Мерлин Монро ва Хью Хефнер билан "қўшни" бўлиши мумкин.
Бу қабр аввал бродвей мюзикллари бастакори Жерри Херманга тегишли бўлган. Аммо у 2019 йилда оламдан ўтгач, қариндошлари Жерри Херманни Нью-Жерсида, онаси ёнида дафн қилди. Ер майдони эса сотувга қўйилди.
1905 йилда очилган қабристон энг қиммат жойлардан бири саналади. Бу ерда актрисалар Натали Вуд ва Фэрра Фосетт, ёзувчи Трумен Капоте, қўшиқчи Дин Мартин каби машҳурлар дафн этилган.
Шарофат Маҳмудова







