Ўзбекистон

Москвадаги мигрантлар можароси бўйича Ўзбекистон элчихонаси баёнот берди

Москвада меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган можаро юзасидан Ўзбекистон элчихонаси баёнот берди.

Москвадаги мигрантлар можароси бўйича Ўзбекистон элчихонаси баёнот берди

 

 

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида чет эл фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида турли оммавий можароларга жалб қилиш ёки иштирок этиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

 

2021 йил 18 август куни ижтимоий тармоқларда Москва шаҳри Строгино ҳудудидаги Твардовский кўчасида меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган отишма билан боғлиқ яна бир зиддиятни кўрсатувчи видео материаллар тарқатилди. Мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчихонаси маълум қилишича, ушбу можарода Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган.

 

Шунингдек, элчихона ушбу давлатдаги юртдошларимиздан мамлакатда бўлиш қоидаларига риоя қилиш, уларнинг бузилишига йўл қўймаслик, турли провокацияларга берилмасликни сўраган. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг огоҳлантиришича, зўравонлик ҳаракатларига ундаш ва рухсат этилмаган оммавий ҳаракатлар, митинглар ёки жанжалларда қатнашганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилади, сўнгра депортация қилинади ва қайта киришга рухсат этилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оммавий муштлашувда иштирок этган 50 нафарга яқин мигрант “депорт” қилингани ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Москвадаги мигрантлар можароси бўйича Ўзбекистон элчихонаси баёнот берди | Zamon.uz