Ўзбекистон

Олий таълим вазирлиги Президент мажлисида вазир «ухлаб қолгани»га изоҳ берди

Шавкат Мирзиёевнинг 20 август куни тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти пайтида олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов «ухлаб қолгани» акс этган сурат тарқалганди.

Олий таълим вазирлиги Президент мажлисида вазир «ухлаб қолгани»га изоҳ берди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур суратга изоҳ берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқда бугунги тадбиркорлар билан мулоқотда халқ таълими вазири давлат раҳбаридан кўрсатма олаётган пайтда унинг орқа фонида олий таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг бошини эгган суратига «вазир уйқуда» тарзида изоҳ бериш бошланган.

«Фото доим ҳам ҳолатни тўлиқ ҳис қилиш имконини бермайди. Кадр билан ишлайдиганлар буни дарров тушунади. Суратни кўрибоқ вазир бошини эгиб ёзиб ўтирганлигини тушуниш қийин эмас.

Мутасаддилардан худди шу кадрни монтаждан холи ‘исходник материаллар’ олинди. Фактчекинг қилинганда вазир ухламаганлиги ўз тасдиғини топди. Марҳамат, видеода кўришингиз мумкин. Олий таълим вазири халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга топшириқ берилаётганда ён дафтарига қайдлар қилиш билан банд.

Текширилмаган, шубҳаларга асосланган ахборот тарқатиш — энг камида касбий этикага зид.

Шу ўринда, фуқароларга, хусусан, ҳукумат аъзосига туҳмат қилиш учун жавобгарлик белгиланганлигини эслатамиз», дейилади вазирлик изоҳида.

Аввалроқ журналист Азиза Қурбонова мазкур сурат юзасидан фикрларини билдириб, ўша вазиятдан олинган видеони эълон қилганди. Маълум бўлишича, вазир аслида ухламаётган бўлган. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Президентдан топшириқ олаётганда Абдуқодир Тошқулов бошини эгиб, қайд дафтарига маълумот киритаётган пайт суратда ухлаётгандек таассурот уйғотган.
 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Олий таълим вазирлиги Президент мажлисида вазир «ухлаб қолгани»га изоҳ берди | Zamon.uz