Uzbekistan Airways 6 ой ичида қанча йўловчига хизмат кўрсатди
Йўловчи ташиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 70,9% га ошган.


Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь — июнь ойларида Узбекистан Аирвайс орқали 1,1 млн йўловчи ташилган.
Йўловчи ташиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 70,9% га ошган:
-
2021 йил январь-июнь ойларида — 1 077,0 минг йўловчи
-
2020 йил январь-июнь ойларида — 630,3 минг йўловчи.
Аввалроқ метрополитен 6 ойда 47 млн йўловчига хизмат кўрсатганлиги ҳақида ёзган эдик.







