Афғонистонлик аёлнинг Кобулдан эвакуация пайтида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти бортида кўзи ёриди
Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг ҳаво ҳаракатлари гуруҳи хабар берди.

"Аёлнинг дарди парвоз пайтида бошланди, учувчи ҳаво босимини кўтариш учун баландликдан пастга тушди, бу эса вазиятни барқарорлаштириш, онанинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди" — дейилади хабарда.
Самолёт Германиянинг Америкадаги Рамштейн авиабазасига фавқулодда қўнган.
Аёл ва янги туғилган чақалоқ энг яқин тиббий муассасага етказилган. Уларнинг аҳволи қониқарли.
Маълумот ўрнида: Кобулдаги аэропорт 48 соатга ёпилиши маълум бўлди. Аэропорт ҳудудига эвакуация учун йиғилганлар масаласи ҳал қилинганидан сўнг, рейслар қайта тикланади.







