Грецияда янги ўрмон ёнғинлари бошланди
Грецияда янги ўрмон ёнғинлари бошланди .


Янги ёнғин бу гал Эвбея оролидан чиққан. Оролдаги Фигия қишлоғи аҳолиси соҳилдаги Мармарига кўчирилган. Ҳокимият вакиллари у ерда аҳолини эвакуация қилиш учун қайиқлар тайёрлаб қўйган.
Эвбеяда ёнғин билан курашга 46 нафар ўт ўчирувчи ва 20 та махсус техника жалб қилинган. Шунингдек, ўт ўчириш жараёнида 3 та самолёт ва 2 та вертолёт ҳам қатнашмоқда.
Август ойида аномал иссиқлик туфайли Грецияда юзлаб ўрмон ёнғинлари юз берган. Бунинг оқибатида уч киши вафот этган.
Жаҳонгир Қўзиев







