Жаҳон

Қиролича Елизавета II шаҳзода Гарри ва унинг рафиқасини судга беришга қарор қилди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II қироллик оиласига «қайта-қайта ҳужум қилган» шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклга қарши курашиш учун адвокатлар гуруҳини ёллади. Бу ҳақда «The Sun» хабар берди.

Қиролича Елизавета II шаҳзода Гарри ва унинг рафиқасини судга беришга қарор қилди

Нашрнинг маълум қилишича, қиролича судга боришга тайёр, лекин қариндошлари ўзларига келиб, можарони тугатишига умид қилмоқда.

«Улар бунга қанчалик даражада тоқат қила олиши бўйича маълум чегара бор. Қиролича ва унинг оиласи қариндошлари томонидан аллақачон кўплаб ҳужумларга учраган, Гарри ва Меган такрорий ҳужумлар қабул қилиниши мумкин эмаслигини яхши билади», — деган қироллик манбаси ва ҳозирда адвокатлар туҳмат бўйича экспертлар билан маслаҳатлашаётганини маълум қилган.

Қайд этилишича, адвокатлар шаҳзода Гаррининг «у туғилган шаҳзода сифатида эмас, балки у бўлиб қолган одам сифатида» ёзган хотираларини нашр этишга тайёр бўлган «Penguin Random House» компаниясига огоҳлантириш юборишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, 2021 йил июль ойи бошида шаҳзода Гарри «Penguin Random House» билан ўз хотираларини нашр этишга келишгани ва катта миқдорда аванс олгани ҳақида хабар берган. Қироллик биографи Ангела Левин китоб малика Диананинг ўлимига бағишланишини таъкидлаган.
 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қиролича Елизавета II шаҳзода Гарри ва унинг рафиқасини судга беришга қарор қилди | Zamon.uz