Жаҳон

Тожикистондан Панжшер вилоятига ҳарбий қуроллар олиб ўтилганми?

Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги миллий қаршилик кучларининг Тожикистон билан ҳаво алоқаси борлиги рад этилди.

Тожикистондан Панжшер вилоятига ҳарбий қуроллар олиб ўтилганми?

Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар берди.

Таъкидланишича, Панжшердаги қаршилик кучлари ҳали бошқа давлатлар билан ҳаво алоқасини ўрнатмаган. «Тожикистоннинг Панжшер билан ҳаво кўприги йўқ», — деган нашрнинг Панжшердаги манбаси. Қайд этилишича, «Толибон» ҳаракати жангарилари Панжшер вилоятини ўраб олган. Мазкур ҳудуд айни вақтда ҳаракат томонидан босиб олинмаган ягона вилоят ҳисобланади.

Маълум бўлишича, «Толибон» ҳаракати ҳозирда республика раҳбари вазифасини ўз зиммасига олган Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ билан Панжшир вилоятидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокара олиб борган.

Аввалроқ Тожикистондан Панжшер вилоятига ҳарбий қуроллар олиб ўтилгани айтилганди. Шунингдек, Тожикистонда афғон қочқинлари учун қурилаётган лагер ҳақида маълумот берилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Тожикистондан Панжшер вилоятига ҳарбий қуроллар олиб ўтилганми? | Zamon.uz