Ҳабиб афғонлардан кечирим сўради
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов яқинда ўтказилган матбуот анжуманида Афғонистондаги вазият ҳақида гапиришдан бош тортгани ҳақида фикр билдирди.

“Мен сиёсий ҳолатлар ҳақида изоҳ беришни хоҳламаганим, ўша пайтдаги реакциям маъноси шундай. Албатта, мен мухлисларимдан ва кўплаб афғонлардан бунга нисбатан кескин муносабат қабул қилдим.
Жавобимни қайта кўриб чиқдим – менимча, минглаб километр нарида бўлаётган воқеалар менга тааллуқли эмас, деб нотўғри айтилган” – дейди Ҳабиб.
Нурмагомедовнинг айтишича, у афғон халқи билан илиқ муносабатларга эга. Ҳабибнинг таъкидлашича, у 155 минг афғон оиласи яшайдиган Сан-Хосе шаҳрида (Калифорния) яшайди. UFC собиқ чемпиони Афғонистонда кўплаб яқин одамлари борлигини айтди.
“Ўйлайманки, улар мени нотўғри тушунишди. Мен фақат сиёсий вазият ҳақида изоҳ беришни хоҳламадим. Умид қиламанки, агар мен уларни қандайдир тарзда хафа қилган бўлсам, кечиришади.
Мен улардан кечирим сўрашдан уялмайман, ҳар ким хато қилиши мумкин. Бу гапларни айтганимда, миямда ҳамма нарса бошқача эди.
Агар сиз тарихга қизиқадиган бўлсангиз, қарангки, у ерда охирги 120 йил давомида нима бўлган ва ҳозир нима бўляпти – бу халқ учун оғрияпти. Сиз улар ҳақида қайғурасиз, мен уларга яхшилик тилайман”, – дейди Ҳабиб.







