Афғон “Мона Лиза”си: бир сурат тарихи
1984 йил. Афғон қочқинлари лагери.

Бир куни тонгда фотограф Стив Маккарри Носир-Боғ лагеридан ўтаётганда қизалоқнинг нигоҳини пайқаб қолади.
Унга бу қиз 2 ҳафта олдин, қишлоғи вертолётда ўққа тутилганидан кейин тоғлар орқали пиёда лагерга келганини гапириб беришди. Ўша пайтда унинг ёши ўн иккида эди. Қизчанинг ҳақиқий исми ва тарихи 17 йилдан сўнг бутун дунёда машҳур бўлди.
Маккарри : “ўн етти йил давомида қиз ҳақида телефон бўлмаган ёки хат олмаган бирор куним бўлмади. Баъзилар унга пул жўнатишни истар, баъзилар эса асраб олмоқчи эдилар. Ҳатто унга уйланиш ниятида бўлган кишилардан ҳам мактублар бўлган”, – деб эслайди.
2002 National Geographic канали Маккарни бошчилигида қизни топиш мақсадида Афғонистонга йўл олади. Уни мамлакатнинг чеееасидан топишади.
Фотограф қизни юзидан дарҳол танийди. Ўша пайти у 30 ёш атрофида бўлган.
Қизнинг исми–Шарбат Гула, бу “Гулли шарбат” маъносини англатади. Маълум бўлишича, 1980 йиллар бошида унинг қишлоғига вертолёт зарбалари берилган. Ота-онасидан айрилган Шарбат ака-сингиллари ва бувиси билан Покистон чегарасидаги қочқинлар лагерига боради.
80 йиллар охирида у новвой Раҳмат Гулуга турмушга чиқади, 1992 йилда эса Афғонистонга қайтиб келади. 2002 йилда унинг уч нафар қизи бўлган: Робина, Зоҳида ва Алия.
Шарбат Гула суратга олиш жараёнини эслаши қийин бўлмади, сабаби уни бутун ҳаёти давомида уч маротаба расмга олишган. Ўзининг машҳур фотосуратини у 2003 йилдагина кўришга муваффақ бўлади. Табиийки, суратнинг машҳурлигидан Шарбатнинг хабари бўлмаган.
Маккарри унинг янги суратини аёлнинг турмуш ўртоғи розилиги билан олган.
Жаҳонгир Қўзиев







