Амрулла Солиҳ: Биз «Толибон» диктатурасига қаршимиз
Амрулла Солиҳ: Биз «Толибон» диктатурасига қаршимиз.


Афғонистон собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ Индиа Тодай телеканалига интервью берди.
Унда Солиҳ бир қанча муҳим масалаларга тўхталган. “Биз самарали музокараларга тайёрмиз”,-деб айтган собиқ амалдор. Шу билан бирга агар мулоқот жараёни натижа бермаса, тўқнашувларга ҳам тайёрлигини маълум қилган. Собиқ вице-президент Афғонистонда «Толибон» диктатурасига қарши эканини гапириб, Афғонистонни “Толибонистон”га айлантирмаслик зарурлигини қайд этган.
Солиҳ музокаралар таслим бўлишнинг яширин шакли эканини англатмаслигини таъкидлади. У “Бизга лавозимлар ҳам, шахсий миннатдорчиликлар ҳам керак эмас, биз шунчаки афғон халқининг ўз давлати шаклини белгилаш имкони бўлишини хоҳлаймиз”, деб айтиб ўтган. Солиҳ афғон жамияти жонли бўлиши, барча этник гуруҳлар ўзига хослиги сақланиб қолиши кераклигини айтган.
Шунингдек, толибон билан мулоқот Доҳадаги музокараларни такрорламаслиги керак. Солиҳнинг фикрича, Доҳадаги келишувлар «Толибон» зулмини қонунийлаштириб берган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал «Толибон» Афғонистонни бошқариш учун 12 кишилик кенгаштузганлиги хабар қилинган эди.
Жаҳонгир Қўзиев







