Черногорияда анъанавий дангасалик чемпионати ўтмоқда
Черногориянинг “Kodex” агентлиги хабар қилишича, мамлакатда анъанавий дангасалик чемпионати бўлиб ўтмоқда.


Дангасалик бўйича мусобақа Брезнадаги этно-қишлоқда ҳар йили ўтказилади. Бу йил иштирокчилар нафақат асосий дангаса деган мақом, балки 300 евро учун ҳам курашади.

Мусобақа қоидаларига кўра, иштирокчиларнинг ҳаммаси бир вақтда белгиланган ўринларга ётиб, жойларида имкон қадар узоқроқ қолади. Улар бу вақтда ухлашлари, китоб ўқишлари, овқатланишлари ва ҳар саккиз соатда бир марта ҳожатга чиқишлари мумкин. Ҳаммадан кўп ётган одам ғолиб бўлади.
Шарофат Маҳмудова







