Жаҳон

Олимлар 2080 йилда ер юзи аҳолиси яна бир пандемияга йўлиқиши мумкинлигини башорат қилмоқда

Кейинги 60 йил ичида яна бир пандемия инсониятга таҳдид солади ва бу “COVID-19” каби оқибатларга олиб келади, деди Италиянинг Падуа университети олимлари.

Олимлар 2080 йилда ер юзи аҳолиси яна бир пандемияга йўлиқиши мумкинлигини башорат қилмоқда

 

 

Мутахассислар статистик таҳлил усулидан фойдаланиб, сўнгги тўрт аср мобайнида бутун дунё бўйлаб вабо, чечак, тиф ва гриппнинг ҳар хил турлари тарқалишини таҳлил қилди. Маълум бўлишича, пандемия маълум бир муддатда такрорланиб туради. Шундай қилиб, кейинги глобал эпидемия 2080 йилга тўғри келади.

 

Маълумотларга кўра, 2000 йилда туғилган одамнинг янги эпидемияга гувоҳ бўлиш эҳтимоли 38 фоизни ташкил этди.

Олимларнинг фикрича, янги инфекциянинг пайдо бўлишига аҳоли сони кўпайиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва озиқ-овқат тизимидаги ўзгаришлар ҳам сабаб бўлган.

 

Тарихдаги энг ҳалокатли эпидемия — испан гриппининг қайталаниш хавфи ҳар йили 0,3-1,9 фоизга ошиб бормоқда.

 

Мутахассисларнинг тахмин қилишича, бу каби пандемия яқин 400 йил ичида юз бериши мумкин. Бироқ яқин ўн йилликлар ичида “COVID-19” каби янги касалликлар пайдо бўлиш эҳтимоли уч баробар кўпаяди. Инсоният 12 минг йил ичида дунё аҳолисининг бутунлай йўқ бўлиб кетишига сабаб бўладиган янги пандемияга дуч келади.

 

Насиба Тўхтаева

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Олимлар 2080 йилда ер юзи аҳолиси яна бир пандемияга йўлиқиши мумкинлигини башорат қилмоқда | Zamon.uz