Сўнгги 150 йил ичида ҳаводаги водород миқдори 70 фоизга ортган
Ирвиндаги Калифорния университети профессори Эрик Зальцман раҳбарлигида Антарктика музликларини ўрганган олимлар шундай хулосага келди.


Бу музликлар XIX аср ўрталарида пайдо бўлган. Иқлимшуносларнинг фикрича, атмосферада водород миқдорининг ортиши глобал исишга сабаб бўлган.
"Биз ўтказган таҳлиллар шуни кўрсатдики, XIX аср охиридан бери атмосферадаги водород миқдори деярли ўзгармаган. Сўнгги бир ярим аср ичида эса 70 фоизгача ўсган", — дейилади “PNAS” журналида чоп этилган мақолада.
Тадқиқотчилар бундай ҳолат "иссиқхона газлари", яъни инсон омили билан боғлиқ, деб ҳисобламоқда.
Бутун дунё олимлари иқлим ўзгаришидан хавотирда эканини билдирган.
Бундан аввал Орегон университети олимлари Ердаги иқлим ўзгариши сайёрамизнинг энг муҳим функцияларининг тиклаб бўлмас ёмонлашувига олиб келганини айтган эди.







