“Толибон” Афғонистонни бошқариш мақсадида 12 кишидан иборат маслаҳат кенгаши тузади
“Толибон” Афғонистонни бошқариш мақсадида 12 кишидан иборат маслаҳат кенгаши тузади. Бу ҳақда “Forein Policy” хабар берди.


Маълум бўлишича, кенгашга “собиқ ҳукуматнинг келишувга мойил аъзолари” киритилади, бундан кўзланган мақсад – янги ҳукуматни жаҳон ҳамжамияти нигоҳида мақбул қилиб кўрсатишдир.
Янга ҳукуматга “Толибон”нинг уч нафар энг нуфузли вакили––Мулла Бародар, “Толибон” асосчиси Мулла Умарнинг ўғли Мулла Муҳаммад Ёққуб ва Халил Ҳаққоний кирган. Хаққоний БМТ ва АҚШнинг қора рўйхатидан ўрин олган.
Шуниндек, Панжшер етакчиси Аҳмад Масъуд ҳам ҳукумат аъзоси бўлиши мумкин, лекин бунинг ҳозирча эҳтимоли кам.
“Янги ҳукумат янада инклюзив бўлишга ҳаракат қилмоқда”, деган нашр манбаси. Ҳозирда янги ҳокимият органларини тузиш бўйича Миллий ярашув Олий кенгаши раиси Абдулла Абдулла ва Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай билан норасмий музокаралар бошланган. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тожикистондан Панжшер вилоятига қурол олиб ўтилгани рад қилинган эди.
Жаҳонгир Қўзиев







