23 ёшли блогер ТikTok учун суратга тушаётганда томдан қулаб вафот этди
Туркиялик 23 ёшли блогер Кубра Доган TikTok видеосини суратга олаётганда вафот этди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри ёзган.


Қиз 16 ёшли синглиси Хелен билан уй томига чиқиб, TikTok учун видео ёзиш ва қуёш ботишини суратга олишни режалаштирган. Бироқ Кубра видеога олиш жарёнида тасодифан томдан йиқилиб тушган. 50 метр баландликдан қулаб тушган қиз воқеа жойида вафот этди.
Марҳуманинг амакиси Неби Доган уй томини қурган ташкилотни судга бермоқчи. "Мен бу ишни шундай қолишига йўл қўймайман", деб таъкидлади Неби Доган.
Насиба Тўхтаева







