Барча ОТМларда янги ўқув йили анъанавий (офлайн) шаклда бошланади
Ўзбекистон Олий таълим ва ўрта махсус таълими вазирлиги ОТМларда янги ўқув йили қай шаклда бошланишига аниқлик киритди.


Унга кўра, расман олий таълим муассасаларида 2021/2022-ўқув йили 6 сентябрдан бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий (офлайн) шаклда бошланади.
«Эмлаш талабаларнинг яхши билим олишлари билан бир қаторда ўзлари ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ҳам соғ-саломат бўлишини таъминлайди», – дейилганди хабарда.







