Жаҳон

Жазоир Марокаш Қироллиги билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир "душманлик ҳаракатлари" туфайли Марокаш Қироллиги билан дипломатик алоқаларни узди, деди Жазоир ташқи ишлар вазири Рамтан Ламамра. Бу ҳақда “Reuters” хабар тарқатган.

Жазоир Марокаш Қироллиги билан дипломатик алоқаларни узди

 

 

"Марокаш Қироллиги Жазоирга қарши душманлик ҳаракатларини мунтазам давом эттириб келмоқда", деди Ламамра миллий телевидение матбуот анжуманида.

 

Ламамранинг айтишича, ҳар икки мамлакатдаги консуллик хизмати ўз фаолиятини давом эттиради.

 

Маълумки, Жазоир Олий Хавфсизлик Кенгаши мамлакатнинг тоғли ҳудудида рўй берган кучли ўрмон ёнғинлари сабабли қўшни давлат билан муносабатларни қайта кўриб чиққан. Жазоир расмийлари ўрмон ёнғинларида марокашликларнинг қўли бор, деб ҳисоблайди.

 

Марокаш ва Жазоир ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда тобора кескинлашиб бормоқда. Бунга Ғарбий Саҳара ҳудудига эгалик қилиш масаласи сабаб бўлган. Икки давлат ўртасидаги қуруқлик чегараси 1994 йилдан бери ёпиқ.

 

 

Насиба Тўхтаева

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Жазоир Марокаш Қироллиги билан дипломатик алоқаларни узди | Zamon.uz