Жаҳон

"Оriflame"нинг Россиядаги офиси йирик киберҳужумга учради

Шундан сўнг 1,3 миллион россиялик мижозларнинг сканерланган паспортлари тармоққа тарқалиб, паспорт маълумотлари RaidForums хакерлар форумида сотувга қўйилган. Бу ҳақда "Коммерсант" хабар тарқатди.

"Оriflame"нинг Россиядаги офиси йирик киберҳужумга учради

 

 

 

"Тармоқ нафақат руслар, балки компаниянинг Осиё ва МДҲ мамлакатлари мижозлари  паспортларини ҳам сканердан ўтказди", — деб ёзади нашр.

 

”Оriflame” компаниянинг ахборот тизимларига рухсатсиз киришга олиб келган киберҳужум фактини тасдиқлади. Шу билан бирга, улар бу ҳужум банк ҳисоб рақамлари, телефон рақамлари, парол ва фойдаланувчиларнинг тижорат операцияларига таъсир қилмаслигига ишонтирмоқда.

 

Тахминларга қараганда, киберҳужум бошқа мамлакатдан уюштирилган. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, хаккерлар компания мижозларининг тармоққа кирган паспорт маълумотларидан микрокредитлар, СИМ-карталар бериш, онлайн хизматларда рўйхатдан ўтиш ёки телефон орқали фирибгарлик қилишда фойдаланишлари мумкин.

 

Насиба Тўхтаева

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.