Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» бўлди
Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевни мукофотлади.


Президентнинг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.
Улар орасида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам бор.
Фармонга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони билан тақдирланди.
Аввалроқ, Президентнинг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан 4 нафар юртдошимиз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирлангани ҳақида маълумот берган эдик







