Японияда яна саккизта префектурада фавқулодда ҳолат режими жорий этилди
Япония ҳукумати коронавирус туфайли яна саккизта префектурада фавқулодда ҳолат режими жорий этди. Бу ҳақда иқтисодиётни тиклаш вазири Ясутоси Нисимура маълум қилди.


"Биз қайд этган 8 та префектурада касалланиш даражаси нисбатан юқори, шу боис уларни фавқулодда вазият режими амал қиладиган ҳудудлар рўйхатига киритишга қарор қилдик", — деди у.
Вазирнинг сўзларига кўра, чеклов Айти, Гифу, Миэ, Мияги, Окаяма, Сига, Хиросима ва Хоккайдода амал қилади.
Ушбу префектураларда беморлар сони кескин ошгани туфайли соғлиқни сақлаш тизими босим остида қолган.
Эслатиб ўтамиз, Японининг 47 та префектурасининг 21 тасида фавқулодда ҳолат режими ўрнатилади.
Бундан аввалроқ, коронавирусга чалинган паралимпиaчиларимиз қай тартибда даволаниши тўғрисида хабар берилганди.
Шарофат Маҳмудова







