Жаҳон

Аҳмад Масъуд: “Биз бутун Афғонистон учун курашяпмиз”

Аҳмад Масъуднинг фикрича, “Толибон” томонидан мустабид ҳукумат ўрнатилиши турли инқирозларга олиб келади. Бу ҳақда у BBC Persian нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Аҳмад Масъуд: “Биз бутун Афғонистон учун курашяпмиз”

 

 

Масъуд мавжуд низони музокара ва ўзаро тушуниш орқали ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, Панжшер етакчиси бўлажак ҳукумат масаласида фикр билдирди. Хусусан, у Афғонистонда  инклюзив ҳукумат тузилиши лозимлигини, мамлакатга одамларни қайтишга ундайдиган тизим яратилиши зарурлигини айтган.

 

Сиёсатчи “Қаршилик ҳаракати фақат Панжшерда эмас, бошқа вилоятларда ҳам мавжуд ”,-дея қайд этган.  Шу билан бирга Панжшерда бутун Афғонистон ўз қадриятлари учун курашаётгани, вилоят аҳолиси толибларга зарба бериш учун етарли тажриба ва имкониятларга эгалиги таъкидланган.

 

Масъуд отаси ҳақида гапирар экан, Аҳмадшоҳ Масъуд мамлакат конституциясида миллий қаҳрамон сифатида киритилмаганини, аммо Афғонистон фуқаролари қалбида шу сиймода қолганини айтган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Афғонистонда “Толибон” барча инсонлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга ваъда берган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"