Ўзбекистон

Ўзбекистон-БАА Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Бирлашган Араб Амирликлари бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Ўзбекистон-БАА Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди

 

Тадбирда хориж делегациясига БАА иқтисодиёт вазири Абдуллоҳ бин Тук ал-Марри, Ўзбекистон делегациясига эса бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилик қилди.

 

Делегациялар раҳбарлари ўз чиқишларида икки мамлакат иқтисодий салоҳияти устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада оширишга шарт-шароитлар яратаётганини маълум қилди. Шу нуқтайи назардан икки мамлакат бизнес вакиллари ўзаро фикр ва лойиҳа таклифлари билан алмашиш, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва аниқ келишувларга эришишлари мумкин бўлган платформани яратиш зарурлиги қайд этилди. Томонлар Ўзбекистон-БАА Ишбилармонлар кенгаши тузилганини мамнуният билан олқишлаб, икки мамлакат тадбиркорларини муваффақиятли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка чақирди.

 

Тадбир давомида икки мамлакат бизнес ҳамжамияти вакиллари ўртасида учрашувлар ҳам бўлиб ўтди. Томонлар Ўзбекистонда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, ўзаро манфаатли савдо битимларини тузиш имкониятларини муҳокама қилди.

 

Форум якунида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон-БАА Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим, Ўзбекистоннинг «World Logistics Passport» халқаро савдога кўмаклашиш дастурига қўшилиши тўғрисидаги битим, Ўзбекистон-БАА инвестиция компанияси ва «E20 Investments Ltd.» ўртасида Ўзбекистонда Гилос ва резавор ўсимликларни етиштириш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим, шунингдек, Ўзбекистон томонидан Тошкент шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси раҳбарияти ва БАА томонидан Абу-Даби иқтисодий ривожланиш департаменти тасдиқлаган Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ўзбекистон-БАА Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди | Zamon.uz