Хитой АҚШ лабораторияларида текширув ўтказишни талаб қилди
Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Чень Сюй ЖССТ га АҚШ биологик лабораторияларида коронавирус келиб чиқиши бўйича текширув ўтказиш бўйича сўров юборди. Бу ҳақда Global Times хабар берди


Бу Хитойнинг коронавирус келиб чиқишини ўрганиш бўйича қилган биринчи расмий мурожаати ҳисобланади. Сюй Форт-Детрик ва Шимолий Каролина университетида текширув ўтказишни талаб қилган. ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус қилинган мурожатга 25 миллион хитойликнинг имзоси илова қилинган.
Дипломатнинг фикрича, вируснинг Ухань вирусология институтидан тарқалиб кетгани эҳтимоли жуда кам. “Агар Covid-19 нинг лабораториядан тарқалиб кетгани масаласи очиқ қолаётган бўлса, Форт-Детрик ва Шимолий Каролина университетидаги лабораторияларда очиқ суриштирувлар ўтказилиши керак”,–деган Сюй.
Эслатиб ўтамиз Бундан аввал АҚШ махсус хизматлари Жозеф Байденга коронавирус келиб чиқиши бўйича ҳисобот тақдим этган эди.
Жаҳонгир Қўзиев







