Жаҳон

Гринландиядаги аномал ёмғир нимадан дарак беради?

“Phys.org” сайтининг Даниялик олимлар хулосаларига таяниб ёзишича,  бу иқлим ўзгаришининг хавфли босқичидан дарак беради.

Гринландиядаги аномал ёмғир нимадан дарак беради?

 

 

14 август куни Гринландияда аномал ёмғир ёғган эди.

 

“Phys.org” сайтининг Даниялик олимлар хулосаларига таяниб ёзишича, бу иқлим ўзгаришининг хавфли босқичидан дарак беради.

 

Ёмғир денгиз сатҳидан қарийб 3 минг метр баландликда кузатилган. Бу ҳодиса ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 0 градусдан баланд ёки бироз паст бўлганида юз бериши мумкин эди. Ўтган икки мингйилликда мутахассислар фақат 9 та шундай исиш ҳолатларини қайд этган. Улардан учтаси сўнгги ўн йил ичида содир бўлган.

 

Аммо 2012 ва 2019 йилларда ҳам ҳаво ҳарорати кўтарилганда, бу ҳудудларда ёмғир ёғмаган.

 

"Ҳозирча олдинги 6 та ҳолатда ҳам ёғингарчилик кузатилгани ҳақида бир нима дея олмаймиз. Аммо бундай бўлиш эҳтимоли жуда паст. Шу йилнинг ёзида Гринландияда иссиқлик рекорд, яъни  20 даражагача  кўтарилди. Иссиқ ҳаво оқими музликлар эришини тезлаштиради, бу эса хавотирга сабаб бўлади. Арктикада исиш жараёни дунёдаги ўртача исишдан тезроқ кечмоқда", —  дейди Дания метеоролия институти ходими Мартин Стендель.

 

Олимларнинг маълумотига кўра, ҳозирда оролни қоплаб турган муз қалқоннинг майдони Франция майдонидан 3 марта катта. У агар эриса дунё океанидаги сув  7 бараварга кўтарилади.

 

 

Шарофат Маҳмудова

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.