Данияда коронавирус ижтимоий хавфли касалликлар рўйхатидан олиб ташланди
Данияда 10 сентябрдан бошлаб барча карантин чекловлари бекор қилинади. Бу ҳақда Дания соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.


Дания ҳукумати коронавирусни ижтимоий хавфли касалликлар рўйхатидан олиб ташлади. “Бунга эмлаш ва эпидемияни қаттиқ назорат қилиш билан эришилди”, дейилади вазирлик пресс-релизида.
Дания соғлиқни сақлаш вазири Магнус Хойнке мамлакатдаги эмлаш жараёнига ўта юқори, деб баҳо берди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Данияда эпидемиологик вазият оғирлашса, карантинга яна қайтиш мумкин бўлади. Хойнике гарчи Данияда COVID-19'га қарши курашда муваффаққиятга эришилган бўлса-да, лекин эпидемия ҳали якунланмаганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ коронавируснинг “дельта” штамми сувда 72 соатгача яшай олиши хабар қилинган эди.
Жаҳонгир Қўзиев







