Ўзбекистон

Эндиликда суғурта шартномалари фақат давлат тилида тузилади

Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги  қонун муҳокама қилинди.

Эндиликда суғурта шартномалари фақат давлат тилида тузилади

 

Мазкур қонунда суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (суғурта ташкилотлари, суғурта брокерлари, аджастерлар, ассистанслар, актуарийлар, сюрвейерлар) ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланди.

 

Қолаверса, суғурта шартномаларини электрон тарзда интернет орқали тузиш жараёни қонун билан мустаҳкамланади. Яна бир муҳим жиҳатлардан бири, қонун билан эндиликда, суғурта шартномаларининг фақат давлат тилида тузилиши белгиланмоқда.

 

Умуман олганда, қонун соҳадаги кўплаб вазифаларни ҳал этишга қаратилмоқда. Жумладан, ушбу қонун билан суғурта бозори профессионал иштирокчилари фаолиятини жонлантириш, шунингдек, умумий суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ролини ошириш орқали суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва кенгайтириш, суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта фаолиятининг бошқа субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, аҳолининг бу борадаги саводхонлиги ва ишончини ошириш, суғурта бозорининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш каби масалалар камраб олинган.

 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазирлик ва қўмиталарнинг алоқа операторлари асосан русий забонда сўзлаши ҳақида ёзгандик.

 

Баҳринисо МАДУМАРОВА

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"