Жаҳон

Эрондаги қамоқхоналарнинг бирида маҳбуслар таҳқирлангани акс этган тасвирлар тарқалди

Эрон қамоқхона хизмати бошлиғи Теҳроннинг Эвин қамоқхонасида ҳибсга олинганлар ҳақорат қилингани акс этган видеолар юзасидан кечирим сўради.

Эрондаги қамоқхоналарнинг бирида  маҳбуслар таҳқирлангани акс этган тасвирлар тарқалди

Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Қайд этилишича, хакерлар қўриқчилар маҳбусларни калтаклаб, полга судраб бораётгани акс этган камера тасвирларини тармоққа жойлаган. Бу воқеадан кейин мамлакат қамоқхоналар ташкилоти раҳбари Муҳаммад Меҳди Ҳаж-Муҳаммадий «қабул қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатлар» учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини маълум қилган.

Мазкур қамоқхонада кўплаб сиёсий маҳбуслар ва чет эл фуқаролари сақланади. Таъкидланишича, ошкор қилинган видеолар Эрон қамоқхоналаридаги ўнлаб йиллар давомида ёмон муомала ва ҳақоратлар ҳақидаги хабарларни тасдиқлайди. Собиқ сиёсий маҳбуслар олдиндан ҳукуматни жинсий, жисмоний ва руҳий қийноқларни мунтазам равишда ишлатишда айблайди. Эрон ҳукумати эса буларни доим рад этиб келади.

Айтилишича, Ҳаж-Муҳаммадий видеода кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар учун халқдан кечирим сўраган. «Мен бундай номақбул хатти-ҳаракатлар учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан ва бу аччиқ воқеаларнинг такрорланишига йўл қўймасликка ва жиноятчилар билан жиддий курашишга ваъда бераман», деб ёзган у ўзининг Twitter саҳифасида.

 

Аввалроқ, Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Қарши махсус прокурори ходимларга нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақида  хабар берилганди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.