Ўзбекистонда аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар маълум қилинди
Ўзбекистонда аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига 1 квадрат километр майдонга тўғри келадиган аҳоли сони энг зич жойлашган ҳудудлар қуйидагича:
- Тошкент шаҳрида – 7 554,4 киши
- Андижон вилоятида – 741,4 киши
- Фарғона вилоятида – 565,1 кишини ташкил этган.
Аввалроқ Ўзбекистон аҳолисининг этник таркиби маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.







