Ўзбекистон

Президент: «Ёшларимизни энди орқага қайтариб бўлмайди»

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи доирасида “Навоийазот” акционерлик жамиятига ташриф буюрди ва ҳудуд фаоллари билан учрашув ўтказди.

Президент: «Ёшларимизни энди орқага қайтариб бўлмайди»

 

 

Президент тадбир давомида таълим масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

 


  “Янги мажмуаларни ишга туширяпмиз, иш ўринлари яратяпмиз. Мана шу ПВХ ишлаб чиқариш мажмуасини ишга тушириш жараёнини бевосита кузатиб бордим, ҳисобот бериб боришди. Икки марта ишлаб чиқариш тўхтаб ҳам қолди. Лекин хорижлик ҳамкорларимизни ҳайратлантирган ҳолда, ўзимизнинг мутахассислар ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйдилар.

Мен бежизга таълимга эътибор бермайман. Агар фарзандларимиз яхши таълим олишса, яхши мутахассислар бўлиб етишади. Бизга ёш кадрлар зарур, янги технологияларни ишлата оладиган йигит-қизлар зарур. Тадбирда қатнашаётган ёшлар – эслаб қолинглар, қачондир ПВХ ишлаб чиқарамиз деганда ҳеч ким ишонмаганди. Энди олдимизга янги-янги режалар қўямиз ва албатта амалга оширамиз. 

Ёшларимизни энди орқага қайтариб бўлмайди. Навоий ёшларининг ҳам орзу-истаклари катта.

Келажакда экспорт ҳажмини 3,5 млрд долларга чиқармоқчимиз. Мана шу корхона маҳсулотига ҳам ҳозир жаҳон бозорида катта талаб бор”, – деди президент.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат раҳбари Навоий вилоятига ташрифи доирасида янги барпо этилган қуёш фотоэлектр станциясининг рамзий ишга туширилиш маросимида иштирок этди ва шу ерда ҳудуд фаоллари билан учрашув ўтказгани тўғрисида хабар бергандик.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Президент: «Ёшларимизни энди орқага қайтариб бўлмайди» | Zamon.uz