Ўзбекистон

Сурхондарёда тадбиркорликни ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратилади

Президент томонидан “Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Сурхондарёда тадбиркорликни ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратилади

 

 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қуйидаги маблағлар ажратилади:

 

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 100 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар, шундан:

 

  • 30 млн доллар – 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 10 фоиз ставкада, 7 йил муддатга "Миллий банк" АЖга. Кўрсатилган банк томонидан – бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида амалга ошириладиган лойиҳаларга кредит бериш учун. Бунда, тижорат банклари, шу жумладан "Миллий банк" АЖ тадбиркорлик субъектларига МБнинг асосий ставкасига тенг бўлган йиллик фоиз ставкасида кредитлар ажратади;
  • 10 млн доллар – "Туронбанк" АТБ устав капиталидаги Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улушини ошириш орқали Сурхондарё вилоятида лимончилик лойиҳаларини молиялаштириш учун;
  • 60 млн доллар – 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 7 фоиз ставкада, 7 йил муддатга "Миллий банк" АЖга. Кўрсатилган банк томонидан – бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳалла ҳудудларида "етакчи" тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун. Бунда, тижорат банклари, шу жумладан "Миллий банк" АЖ "етакчи" тадбиркорлик субъектларига ҳар бир маҳалла учун 2 млрд сўмгача маблағни йиллик 10 фоиз ставкада ажратади;
  • 50 млн доллар – 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 2,5 фоиз ставкада, 10 йил муддатга "Миллий банк" АЖга. Кўрсатилган банк томонидан - бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали вилоятда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишидаги янги лойиҳаларни молиялаштириш, зарур инфратузилмани яратиш ҳамда экспортёрларни айланма маблағ билан таъминлаш учун.

 

Тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларида янгидан ташкил этиладиган ва шу ҳудудларда рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатадиган янги тадбиркорлик субъектлари учун (кластерлар бундан мустасно) 2021 йил 10 сентябрдан 2024 йил 1 январга қадар фойда солиғининг амалда белгиланган ставкаси 50 фоизга пасайтирилади. Уларнинг рўйхати халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан белгилаб берилади.

 

Сурхондарё вилоятининг маҳаллий саноат корхоналари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ҳамда фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловлари (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 2024 йил 1 июлга қадар озод қилинади.

 

Маҳаллабай ишлаш марказлари Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида 2021 йил 1 сентябрдан, Сурхондарё вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида 2021 йил 1 ноябрдан ташкил этилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

 

  • Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмаси;
  • Сурхондарё вилояти туманлари ҳокимликлари бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси.

 

Эслатиб ўтамиз, пойтахтимиздаги Халқаро анжуманлар саройида 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан ўтказилган очиқ мулоқотида “Тадбиркорлар  — менинг энг катта ишонган кучим", дея таъкидлаганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда тадбиркорликни ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратилади | Zamon.uz