“AрМИ-2021” мусобақасида Ўзбекистон фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари “AрМИ—2021” халқаро армия ўйинлари доирасида Тюмен вилоятидаги дала ўқув майдонида ўтказилган “Муҳандислик формуласи” мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади.


Mусобақа доирасида жамоалар узунлиги 4 кмга тенг йўл бўйлаб қурол ва ҳарбий техникаларни сувли тўсиқлардан сузишга мўлжалланган транспортёрлардан фойдаланган ҳолда олиб ўтди.
Мусобақада “БAТ-2” йўл ётқизгичи, “ИМР-3” тўсиқларни тозалаш машиналари, “ПТС-2” сузувчи транспорт воситаси ва “МДК-3” қазиш машиналаридан фойдаланилган.
Финал бошқичида тўрт жамоа иштирок этди.
Шоҳсупанинг юқори поғонаси Россия Федерацияси жамоасига насиб этди.







