Исроил Ғазо секторига ҳаво ҳужумларини бошлади
Исроил армияси Фаластин ҳудудидa ёнғинларга сабаб бўлган ҳолатга жавобан якшанба куни эрта тонгда Ғазо секторига ҳаво ҳужумларини уюштирди.

Бу ҳақда “ru.euronews.com” хабар берди.
Зарба нишонлари Ҳамас ҳаракатининг ўқув базаси, Исроилга қарши ишлатиладиган бомбалар ишлаб чиқариш заводи ва Жабалия шаҳри яқинидаги ерости туннелига кириш қисмлари бўлган.
Шанба куни кечаси Исроил ва Ғазо секторининг чегарасида ҳам тўқнашувлар бошланган.
Ҳамас тарафдорлари аскарларга тош ва қўлда ясалган портловчи қурилмалар билан ҳужум қилган. Бунга жавобан аскарлар кўз ёш оқизувчи газ ва гранаталар ишлатган.
Тўқнашувда 11 нафар фаластинлик жароҳат олган. Исроил Бош вазири Нафтали Бенет президент Жо Байден билан учрашувда, Ҳамас Ислом ҳаракати назоратидаги Ғазо секторида вазиятни мураккаблаштиргани учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо секторидаги бозорда портлаш рўй берганди.







