Туркияда Ражаб Тоййиб Эрдўғанни ҳақорат қилган 38 минг 581 киши судланди
Туркияда 2014 йилдан буён 38 минг 581 киши президентни ҳақорат қилгани учун судланган. Бу ҳақда mk-turkey.ru сайти маълум қилди.


Туркиянинг Халқ-республикачи партияси ҳисоботида келтирилишича, Ражаб Тоййиб Эрдўған президент этиб сайланган 2014 йилдан 2020 йилга қадар 38 минг 581 киши Туркия президентини ҳақоратлагани учун жавобгарликка тортилган.
Партиядан депутат этиб сайланган Гюлизар Бичер Каража 1984 йилдан 2014 йигача бўлган оралиқда президентни ҳақорат қилиш юзасидан барча ҳолатларни ўрганиб, махсус ҳисобот тайёрлаган. Шу йилларда жами 1 минг 716 киши мазкур ҳолат юзасидан судга тортилган.
Масалан, 2007-2014 йилларда Туркия президенти бўлган Абдулла Гулни ҳақоратлагани учун 848 нафар фуқаро суд қилинган. Ахмет Нажот Сезар даврида 163 киши, Кенан Эврен даврида, аниқроғи 1982-1989 йилларда 340 киши жавобгарликка тортилган.
Эрдоган даврида эса, 2014-2019 йилларда жами 129 минг туркиялик президент шахсини хақоратлагани учун жавобгарликка тортилган, шулардан 38 мингдан ортиғи судланган.
Жаҳонгир Қўзиев







