Ямандаги ҳарбий базага учта баллистик ракета билан зарба берилди
Яман жанубида жойлашган Лаҳж вилоятидаги Aл-Aнад ҳарбий базасига берилган ракета зарбаси натижасида 40 аскар ҳалок бўлди, 60 дан ортиғи яраланди.


Айрим ярадорлар оғир аҳволдалиги айтилмоқда, қурбонлар сони ортиши мумкин. Баъзи ҳарбийлар жасади бутунлай йўқ бўлиб кетган. Бу ҳақда "Aнадолу" нашри хабар берди.
Ҳарбий базага учта баллистик ракета йўлланган. Ҳозирча ҳужум учун ҳеч бир гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Яманда ёқилғи қуйиш шохобчасига қилинган ракета ҳужуми оқибатида 16 киши ҳалок бўлган эди.
Насиба Тўхтаева







