Хитойлик олимлар коронавирус пайдо бўлишининг янги версиясини эълон қилди
Хитой Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази мутахассислари Уханда коронавирус пайдо бўлишининг янги версиясини эълон қилди. Бу ҳақда “Global Times” ёзмоқда.


Хусусан, хитойлик олимлар вирус мамлакатга озиқ-овқат юборган бошқа давлатлардан кирган бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқда. Уларнинг фикрича, инфекция 2019 йилда Европа Иттифоқи ёки АҚШдан музлатилган ярим тайёр маҳсулотлар орқали кириб келган.
Хабарларга кўра, улар Пекин ва Даляндаги совид билан касалланганлар ҳақидаги маълумотларни озиқ-овқат пакетларидан тўпланган намуналар билан солиштириб, шундай хулосага келган.
Олимлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини ушбу версияни текширишга чақирди.







