1 сентябрдан белгиланган қонунлар кучга киради
1 сентябрдан айрим қонунлар амалга жорий этилади.

Қонунчиликка кўра:
— Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги автотранспортларни тадбиркорлар – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобил техник назорат линияларидан фойдаланилади;
— Хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади;
— 2021–2024 йилларда йиллик экспорт тушумида гул экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ва 100 минг AҚШ доллардан кўпни ташкил қиладиган тадбиркорларнинг хомашё (гул кўчатлари, уруғлари, пиёзлари ва пайвандтаглари) импорти учун сарфланган транспорт харажатларининг 50 фоизи қопланади;
— давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ, суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилади;
— иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатга суд-экспертиза ташкилотларида шартнома асосида адвокат сўровига кўра экспертиза ўтказиш ташаббуси билан чиқишга рухсат берилади;
— нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларини ҳар 3 йилда бир маротаба аттестасиядан ўтказиш механизми жорий қилинади;
—давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларда ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет орқали реал вақт режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилади.
Aввалроқ бугундан кучга кирадиган бошқа қонун ҳужжатлари ҳақида маълумот берган эдик.







