Беслан. 2004 йил 1 сентябрь. Мактабдаги терактга 17 йил бўлди
Террорнинг асл юзини кўрсатган кун. Беслан фожеаларига 17 йил тўлди.


Кутилмаган ҳужум
2004 йил 1 сентябр Бесланда одатий бошланди. Шу куни янги ўқув йили бошланиши керак эди ва ҳамма мактабга ошиқарди.
Шаҳардаги 1 мактабда ҳар йилгидек биринчи қўнғироқ тадбири бошланди. Аммо кутилмаганда бир гуруҳ қуролли одамлар бостириб келди ва ҳаммани гаровга олинганини эълон қилди. Шугдан кейин 1100 га яқин мактаб ўқувчилари, ота-оналар ва педагоглар мактаб спортзалига қамаб қўйилди.
Улар ким эди?
Кейинчалик террорчиларнинг барчаси Шимолий Кавказдан, Чеченистондан кириб келганлиги аниқланди. ўша пайтда Россия Чеченистонда антитеррор операцияси ўтказаётган эди. Ушбу теракт орқали жангарилар Россиянинг маълум ён беришга мажбур қилмоқчи бўлган.
Террорчилар мактабга бостириб киришни пухта режалаштирилган, бино яхши ўрганилган. Шунингдек, мактабни гаровга олиш жамиятда катта акс-садо бериши ҳисобга олинган. Уларнинг умумий сони 32 нафар деб кўрсатилган.
Жангарилар 3 кун давомида мингдан ортиқ кишини гаровда ушлаб турди. Кейинчалик озод қилинганлар қандай шароитларда сақланганини сўзлаб берган.

Масалан, террорчилар дастлаб сув ва таом тарқатиб турган бўлса, кейинчалик бундан ҳаммани маҳрум қилган. Бу асирлар орасида хосизлик, хушдан кетишнинг кўпайишига сабаб бўлди.
Террорчилар фақат рус тилида сўзлашишни буюрди. Буни бажармаганлар аёвсиз жазоланди. Масалан, гаровга олингалдан бири-Руслан Бетрозов осетин тилида болаларни тинчлантиришга уринганда отиб ташланди.
Халқаро ҳамжамият терактни кескин қоралаб чиқди. БМТ хавфсизлик кенгаши террорчилардан барчани дарҳол озод қилишни талаб қилди. Аммо улар бу талабни ҳам инкор қилди.
3 сентябр куни мактабда иккита портлаш содир бўлди. Бир неча дақиқадан кейин асирлар қочиб чиқа бошлади, террорчилар уларга қарата ўқ узиши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди.

Шу куни ҳуқукуни муҳофаза қилиш органлари аъзолари бинога хужум бошлади. Жангарилар бундан аввал мудофаага пухта тайёргарлик кўрган, баррикадалар тикланган. Ҳужум оқибатида террорчилар билан бирга кўплаб ҳарбийлар ва гаровга олинганлар ҳалок бўлди. Қурбонларнинг умумий cони 337 нафарни ташкил этиб, шундан 186 нафарини болалар ташкил этган. Минглаб инсонлар қалбида Беслан теракти даҳшатли из қолдирди.
Беслан чемпионлари


Орадан йиллар ўтиб Бесландан икки Олимпия чемпионлари етишиб чиқди.
Артур Найфонов гаровга олинганлар орасида бор эди. у уша йили 7 ёшга кирган. теракт вақтида Найфонов опаси ва онаси билан эди. Артур фожеада онасини ёқотди. Шунлан кейин спорт билан шуғулланишни бошлайди. Токио 2020 да Найфонов бронза медалини қўлга киритди.
Заурбек Сидаков ҳам асирлар ичида бўлган. Қизиғи Сидаков спортга қайтмаслиги ҳам мумкин эди, сабаби терактан сўнг ота-онаси икки ой машғулотларга юбормаган. Аммо у барча тўсиқларни енгиб ўтди. 2 йил аввал Европа чемпиони бўлганида ғалабани Беслан қурбонлари хотирасига бағишлади.
Жаҳонгир Қўзиев







