Бугун республикада ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди
Бугун кундуз куни республикада ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 30-35 даража иссиқ атрофида бўлади.


Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-34 даража иссиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража иссиқ бўлади.







