Эстониядаги президент сайловларида Алар Карис ғалаба қозонди
Эстония миллий музейи директори Алар Карис сайловларнинг иккинчи босқичида президент лавозимига ягона номзод бўлди.


Унга 80 нафар депутатдан 72 нафари ўз овозини берган. Президент сайловларида ғалаба қозониш учун камида 68 овоз керак бўлган. Карисга сайловларнинг биринчи турида ғалаба қозониш учун 5 овоз етмаган.
Алар Карис 1958 йил 26 мартда Тарту шаҳрида таваллуд топган. 1981 йилда эса Эстония қишлоқ хўжалиги академиясининг ветеринария факультетини тамомлаган. Кейинроқ Германия, Британия ва Нидерландиядаги бир нечта университетларда таҳсил олган.
1999 йилдан Тарту университети профессори, 2007-2012 йилларда эса унинг ректори бўлган.
2017 йилда Карис миллий музей директори этиб сайланган. Бунгача ушбу лавозимни унинг рафиқаси Сирье эгаллаган.
Эстонияда президент ваколатлари 5 йил давом этади. Бир киши қаторасига икки марта ушбу лавозимни эгаллаши мумкин.







