Ўзбекистон

“Банкнинг йиллик анжумани Тошкентда ўтказилиши ўзига хос рамзий маънога эга" - Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтаётган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишида иштирок этмоқда.

“Банкнинг йиллик анжумани Тошкентда ўтказилиши ўзига хос рамзий маънога эга" - Шавкат Мирзиёев

 

 

Анъанага кўра, тадбир аввалида раислик қилувчи давлат мадҳияси ва Қуръон оятлари янгради.

 

Айни вақтда давлатимиз раҳбари анжуманда нутқ сўзламоқда:

 

“Банкнинг йиллик анжумани Тошкентда ўтказилиши ўзига хос рамзий маънога эга.

Биз буни Ўзбекистоннинг ислом дунёси ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, мамлакатда сўнгги беш йил давомида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг эътирофи, деб ҳисоблаймиз.

Ўзбек халқининг буюк аждоди, бутун мусулмон оламининг улуғ намояндаси Имом Ал Бухорий ҳазратлари жамлаган “Саҳиҳи Бухорий” китобида зикр этилган ҳадиси шарифда айтилганидек, “Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир”.

Барчамиз холис ният қилган эканмиз, Яратганнинг марҳамати билан бугун Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик учрашувини жонли равишда ўтказишга муваффақ бўлаяпмиз.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбир пандемия бошлангандан бери дунёдаги халқаро молиявий институтлар орасида биринчи бўлиб ташкил этилган нуфузли анжумандир".

 

Давлатимиз раҳбари Ислом тараққиёт банкининг барча аъзо давлатлари вакиллари номидан Муҳаммад Ал-Жассирни банк Президенти лавозимида иш бошлагани билан табриклади ва юртимиз билан ҳамкорлик фаолиятининг муҳим қисмига айланишига ишонч билдирди.

 

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишида иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Банкнинг йиллик анжумани Тошкентда ўтказилиши ўзига хос рамзий маънога эга" - Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz