Ўзбекистон

Инновацион ривожланиш вазирлигининг вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг вазифалари белгиланди

 

Ҳужжат президентнинг “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон фармони ижроси юзасидан қабул қилинган.

 

Қуйидагилар вазирликнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

 

  • узоқ муддатли сценарийлар асосида устувор соҳа ва тармоқларга илм-фан ютуқларини татбиқ этиш ва мамлакатнинг инновацион ривожлантиришнинг стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмаларни шакллантириш;
  • илмий фаолиятга оид давлат дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;
  • илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш;
  • ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
  • илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни жалб этиш, хусусий сектор фаоллигини ошириш ва венчурга асосланган молиялаштиришни ривожлантириш.

 

Қарор билан қуйидагиларни белгилайдиган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди:

 

  • вазирликнинг мақоми ва тузилмаси;
  • вазирлик ва унинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари;
  • вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари, шу жумладан, вазир ўринбосарининг соҳа йўналишлари бўйича асосий вазифалари ҳамда жавобгарлиги;
  • вазирлик фаолиятининг ташкилий асослари, ҳисобдорлиги, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари, ҳайъат ва бошқа маслаҳат, консультатив ва эксперт органлари фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • вазирлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби.

 

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарларининг бирига инновацияларни жорий этиш бўйича қўшимча вазифаларни бажариш юклатилди. Уларнинг тузилмасида бир ой муддатда инновацион фаолият билан шуғулланишга масъул бўлинма ташкил этиш топширилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг вазифалари белгиланди | Zamon.uz