Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида ибн Сино тавсия қилган карантин усулларидан фойдаланилганини таъкидлади

Президент ИТБ саммитидаги нутқида Ўзбекистон ҳудудидан етишиб чиққан қатор алломалар ҳақида сўз юритди; хусусан, ЖССТ пандемияда биринчи навбатда Абу Али ибн Сино тавсия қилган карантин усулларидан фойдаланишга чақирганини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида ибн Сино тавсия қилган карантин усулларидан фойдаланилганини таъкидлади

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда, Ислом Тараққиёт Банки бошқарув кенгашининг 46-йиллик анжуманида нутқ сўзлади.

 

Давлат раҳбари ўз сўзида Марказий Осиёдаги илк уйғониш даври намоёндалари ҳақида тўхталди.

 

“Қадимий Ўзбекистон – яъни, Мовароуннаҳр диёри ислом дунёсининг юксак маданияти ва цивилизацияси ривожига унутилмас ҳисса қўшган аллома ва мутафаккирлар юртидир.

 

Бухоролик буюк уламо – Имом Аҳмад ибн ҳафс Кабир Бухорий ва унинг бутун дунёга танилган шогирдлари, Имом ал-Бухорий ва имом ат-Термизий асарларининг ислом фалсафаси илмий-назарий асосларини яратишдаги аҳамияти беқиёсдир.

 

Бухорои шариф мусулмон оламида “қуббат-ул ислом”, яъни “ислом динининг гумбази” номи билан маълум ва машҳурдир.

 

“Жоруллоҳ” (“Аллоҳнинг қўшниси”) деган шарафли ном билан улуғланган хоразмлик аллома Маҳмуд аз-Замаҳшарий араб тили грамматикаси ривожига улкан ҳисса қўшганлиги сизларга яхши маълум, деб ўйлайман.

 

Маккаи мукаррамадаги Масжид ул-ҳарам яқинида яшаган бу беназир олимнинг грамматикага оид “Ал-Муфассал” асари, арабча-форсча луғат китоби Шарқ давлатлари олийгоҳларида кўп асрлар мобайнида асосий дарслик ва қўлланма вазифасини бажарган.

 

Юртимизнинг ислом дунёси ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси буюк Амир Темур ҳукмронлиги даврида янада ёрқин намоён бўлди.

 

Соҳибқирон бобомиз пойтахти самарқанд бўлган ўз даврининг энг қудратли давлатини барпо этди. Ўз таркибига бепоён ҳудудларни қамраб олган ушбу улкан салтанат ўша даврдаги ислом дунёсининг асосий минтақаларида иқтисодий ва маданий тараққиётни юксак чўққиларга олиб чиқди.

 

Шу маънода, Амир Темур ҳазратларининг: “Мен салтанатим биносини ислом арконлари асосида мустаҳкамладим”, деган сўзлари албатта бежиз айтилмаган.

 

Айнан ана шундай мустаҳкам пойдеворга, Шарқ уйғониш даврида бутун мусулмон олами эришган улкан илмий, фалсафий ва маданий салоҳиятга таяниб, бизнинг улуғ боболаримиз ҳам ўзларининг буюк кашфиёт ва ихтироларини яратганлар.

 

Уларнинг бебаҳо мероси бугунги кунда ҳам ўз моҳияти ва аҳамиятини йўқотмасдан келмоқда.

 

Бу ҳақда гапирганда, дунё коронавирус пандемияси билан тўқнашганда, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти биринчи навбатда Абу Али ибн Сино тавсия қилган карантин усулларидан фойдаланишга чақирганини эслаш ўринлидир.

 

Бундан минг йил олдин бу улуғ ҳаким “Тиб қонунлари” китобида юқумли касалликлар тарқалишини камайтириш учун 40 кунлик карантин зарурлигини таъкидлаган эди.

 

Бағдоддаги машҳур “Байт ал-ҳикма” илмий академиясини бошқарган яна бир ватандошимиз Муҳаммад ал-Хоразмий илк маротаба рақамлар қаторига “ноль” белгисини киритиб, математиканинг янги йўналиши, яъни “алгебра”га асос солган.

 

Шунингдек, замонавий “ай-ти” соҳасининг фундаментал “алгоритм” тушунчаси ҳам ана шу улуғ аждодимиз ал-Хоразмий номи билан боғлиқдир.

 

Самарқанд ҳукмдори, буюк астроном Мирзо Улуғбек 1018 та юлдузнинг координатлари аниқ кўрсатилган, бир неча асрлар дунёнинг олий таълим даргоҳларида дарслик бўлиб хизмат қилган “Зижи кўрагоний” жадвалини тузган.

 

Геодезия фанининг “отаси” ҳисобланадиган Абу Райҳон Беруний бундан минг йил олдин биринчи глобус ва ернинг энг аниқ харитасини яратган. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин”, – деди президент.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтаётган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишида иштирок этаётгани тўғрисида хабар бергандик.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида ибн Сино тавсия қилган карантин усулларидан фойдаланилганини таъкидлади | Zamon.uz