Жаҳон

Японияда Moderna вакцинасидан топилган ёт моддалар зангламайдиган пўлат бўлиб чиқди

Японияда Американинг коронавирусга қарши Moderna вакциналаридан топилган ёт модда зангламайдиган пўлат зарралари бўлиб чиқди. Бу ҳақда Moderna компанияси ва вакцинани мамлакатда тарқатишга маъсул Япониянинг Takeda компанияси қўшма баёнотида айтилган.

Японияда Moderna вакцинасидан топилган ёт моддалар зангламайдиган пўлат бўлиб чиқди

 

 

Препарат Takeda компанияси томонидан текширувдан ўтказилди. Текширув натижаларидан маълум бўлишича, «ишлаб чиқариш ускуналарини йиғиш вақтидаги носозлик туфайли зангламайдиган пўлат зарралари вакцинага аралашиб кетган».

 

Қўшма баёнотда таъкидланишича, зангламайдиган пўлатдан юрак клапанлари, сунъий бўғинлар, металл чоклар ва бириктирувчи қисқичда фойдаланилади, шунинг учун унинг зарраларини танага юбориш катта хавф туғдирмайди.

 

Аммо, шунга қарамай, Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, эҳтиёт чораси сифатида мамлакатда Moderna вакцинасининг бир нечта партиясини қўллаш тўхтатилган.

 

Август ойининг охирида Японияда Moderna вакцинаси партияларидан бирида ёт моддалар аниқланди — очилмаган 39 та ампулада катталиги бир неча миллиметрдан ошмайдиган қора заррачалар топилган. Ўша вақтга келиб, ярим миллионгача одам ушбу партиядаги вакциналар билан эмланган бўлиши мумкин. Улардан икки нафари инъекциядан кўп ўтмай вафот этди, аммо уларнинг ўлими билан эмлаш ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик аниқланмаган. Шу билан бирга расмий тергов давом этмоқда.

 

Ҳодиса туфайли Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги хавфсизлик юзасидан мамлакатга Испаниянинг Rovi SA фармацевтика компанияси корхоналаридан учта партияда келиб тушган 1,63 миллион доза Moderna вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди. Учта партиянинг барчаси битта ишлаб чиқариш линиясида деярли бир вақтнинг ўзида тайёрланган. Японияга етказиб берилгач, улар 863 та вакцинация марказига тарқатилган. Ёт зарралар топилгани учун ушбу марказларга қўшимча дозада вакциналар етказилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Японияда Moderna вакцинасидан топилган ёт моддалар зангламайдиган пўлат бўлиб чиқди | Zamon.uz