Бугун республика бўйича кам булутли об-ҳаво сақланиб туради
Бугун кундуз куни республика бўйича кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-37 даража иссиқ атрофида бўлади.


Пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Ҳаво ҳарорати 33-35 даража иссиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-28 даража иссиқ бўлади.
Бундан аввалроқ сентябрь ойи бошида яна иссиқ об-ҳаво бўлиши тўғрисида хабар берилганди.







