Ўзбекистон

Мактабларда Табиий (Science) фанлар дарслиги ўқитилади

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Табиий (Science) фанларнинг 1-2-синф дарсликлари мактабларга жорий этилди.

Мактабларда Табиий  (Science) фанлар дарслиги ўқитилади

 

 

Эндиликда барча умумтаълим мактабларида 1-6-синфлар учун мўлжалланган ҳамда бир нечта фан: кимё, география, биология ва физика фанларининг бошланғич тушунчаларини ўзида бирлаштирган Табиий фанлар дарслари йўлга қўйилади.

 

Таълим тизимида шу вақтга қадар Science фани хусусий мактаблар ҳамда Президент мактабларида ўқитиб келинаётган эди. Эндиликда барча умумтаълим мактабларида бир нечта фан: Атрофимиздаги олам, Табиатшунослик, География, Биология ҳамда Физика фанларининг бошланғич тушунчаларини ўзида бирлаштирган Табиий фанлар дарслиги ўқитилади.

 

Умумий ўрта таълимнинг 1-6-синфлари учун мўлжалланган Science фани бир нечта фанларни бирлаштирган ва STEAM тизими асосида кўплаб ижтимоий, иқтисодий фанлар билан интеграцияни таъминлаган. Ушбу дарсликнинг қуйидаги устуворликлари мавжуд:

 

  •  билим ва кўникмаларни спиралсимон усулда оддийдан мураккабга томон ривожлантириб бориш кўзда тутилгани ҳисобига ўқувчиларга оламнинг яхлит, ажралмас, бир бутунлигини англашга ёрдам беради;
  •  яратилаётган дарсликка ҳар бир бобнинг мавзусидан келиб чиқиб, содда кундалик турмушда учрайдиган қизиқарли мавзулар, тажрибалар киритилди. Энди болалар “Ўқув лойиҳаси” деб номланган амалий машғулотда ўзлари кичик тажрибалар ўтказиб кўришади. Масалан, 1-синфларга 1 ўқув йили учун 1 та амалий топшириқ, гул экиш ва уни парваришлаш вазифаси берилган. Ўқувчилар ўзлари эккан гулдаги ўзгаришларни йил давомида кузатиб, натижани дафтарларига қайд этиб борадилар, устозлари ва синфдошлари билан ўртоқлашадилар;
  •  анъанавий ёндашувга асосланган дарсликларда аввал матн, кейин саволлар берилган бўлса, Science дарслигида ўқувчининг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида аввал саволлар берилиб, кейин матн келтирилган. Маълумотларнинг аксарият қисми эса матн эмас, расм ёки иллюстрациялар кўринишида. Бу болаларда ҳар хил манбаларни тушуна олиш, мавзуга ижодий ёндашиш кўникмасини шакллантиради;
  •  дарслик материалларининг аудио ва видео вариантлари ҳам мавжуд бўлиб, улар илк бор АR тўлдирилган борлиқ тизимига жойлаштирилди. Агар смартфон дарслик муқовасидаги QR кодга тутилса, болалар ўзлари ўрганаётган объектнинг ҳаракатланиб турганини кўришлари, товушини эшитишлари ёки ўша объектнинг бошқа хусусиятлари билан танишишлари мумкин бўлади.
Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.