Ўзбекистонда яна 689 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 689 кишида коронавирус, 93 кишида пневмония аниқланиб, жами 6 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.


2021 йил 2 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 158561 (+689) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 69 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 25 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 19 нафари Жиззах вилоятида,
- 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 12 нафари Навоий вилоятида,
- 19 нафари Наманган вилоятида,
- 59 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Сирдарё вилоятида,
- 16 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 73 нафари Фарғона вилоятида,
- 28 нафари Хоразм вилоятида,
- 98 нафари Тошкент вилоятида,
- 224 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 74 нафар
- Бухоро вилоятида 20 нафар,
- Жиззах вилоятида 37 нафар
- Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
- Навоий вилоятида 14 нафар,
- Наманган вилоятида 55 нафар
- Сурхондарё вилоятида 21 нафар,
- Фарғона вилоятида 91 нафар,
- Хоразм вилоятида 32 нафар
- Тошкент вилоятида 105 нафар,
- Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 150350 (+583) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 6 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1099 нафарни ташкил қилмоқда.







