Жаҳон

Пентагон Панжшер масаласига аниқ жавоб бермади

Пентагон Матбуот котиби Жон Кирби Панжшер масаласига тўхталиб ўтди.

Пентагон Панжшер масаласига аниқ жавоб бермади

 

 

Кирби журналистлардан бирининг Панжшердаги қаршилик кучларига АҚШ ёрдам берадими деган саволга “АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий миссияси якунланди” - деган жавоб берди. Толибларга қарши авиазарбалар ёрдамида қаршилик кучлари қўллаб-қувватланиши ҳақида сўралганда ҳам амалдор юқоридаги жавобни қайтарган.

 

Ўз навбатида журналист Пентагоннинг Афғонистондаги террорчилар марраларига авиазарбалар бериш ҳақидаги баёнотини эслатиб ўтди. Шу нуқтаи назардан АҚШ ҳарбий миссияси давом этмоқда. “Биз миллий манфаатларимизга ва АҚШ ҳудудига таҳдидларни олдини олиш мақсадида масофавий террорчиларга зарба бериш имкониятини сақлаб қоламиз. Лекин бу Вашингтон ҳарбий миссияси давом этишини англатмайди”, - деб жавоб берган Кирби.

 

Кирбидан унинг сўзлари “АҚШ Панжшердаги қаршилик кучларига ёрдам беришга ҳаракат қилмаслигини англатадими”, дея сўралганда “Биз террор таҳдиди қаршисида дунёнинг исталган нуқтасида манфаатларимизни ҳимоя қилишда давом этамиз”, - деб аниқ жавобдан қочган.

 

Оқ Уй матбуот котиби Жен Псакига ҳам Вашингтоннинг Панжшер билан алоқалари мавжудлиги ҳақида савол берилган. Бунга жавобан “Мен бизнинг улар билан алоқаларимиз ҳақида ҳеч нарса дея олмайман”, - деб айтган.

 

“Толибон” 2021 йил август ойида Афғонистон вилоятларига ҳужумларини кучайтирди. 15 август куни ҳаракат Кобул шаҳрини жангсиз эгаллади. Толиблар  ҳукумат тузиш ишларини олиб бормоқда. Фақатгина Панжшер вилояти “Толибон” томонидан эгалланмаган. Вилоятда Аҳмад Масъуд бошчилигида Қаршилик фронти тузилган. Ҳозирда Панжшерда толиблар ва Масъуд кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Пентагон Панжшер масаласига аниқ жавоб бермади | Zamon.uz